Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Исроил халқи орасидан левиларни ажратиб олиб, қуйидаги йўл билан уларни покла: Сўнг Кўрах ва унинг шерикларига шундай деди: — Эртага эрталаб Эгамиз Ўзиникиларни кўрсатади. Ўзига тегишли бўлган одамини аён қилади. Ким Худонинг танлангани бўлса, Эгамиз ўшани Ўзига яқинлаштиради. Довуднинг охирги фармонига кўра, йигирма ва ундан юқори ёшдаги левилар рўйхатга олинган эдилар. Левиларнинг вазифаси Эгамизнинг уйидаги хизматда Ҳорун наслига ёрдам бериш эди. Бунга: ҳовли ва ён хоналарга масъул бўлиш, муқаддас ашёларни поклаш ва Эгамизнинг уйидаги ҳар қандай бошқа юмушларни бажариш вазифалари кирар эди. Шунингдек, левилар Эгамиз ҳузуридаги хонтахта устига қўйиладиган нонлар, дон назри учун сифатли ун, хамиртурушсиз чалпаклар, пишириб тайёрланадиган назрлар, зайтун мойи аралаштирилган назрлар, назрларнинг оғирлиги, сони ва ҳажми учун масъул эдилар. Мен уларга шундай дедим: “Сизлар Эгамизга бағишлангансизлар, буюмлар ҳам Эгамизга бағишланган. Бу кумуш ва олтинлар ота–боболаримизнинг Худоси — Эгамизга чин кўнгилдан назр қилинган. Сизлар бу назрларни Қуддусга олиб боргунларингизгача эҳтиёт қилиб сақланглар. Сўнг буларни Эгамизнинг уйи омборида бош руҳонийлар, левилар ва уруғбошилар ҳузурида тарозида тортинглар.”
Выбор основного перевода