Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Дарвозани қўриқлаш учун ҳаммаси бўлиб 212 дарвозабон танлаб олинди. Улар ўз қишлоқларида насабномалари бўйича рўйхатга олиндилар. Ўз вақтида уларнинг ота–боболарини дарвозабонлик вазифасига шоҳ Довуд билан Шомуил пайғамбар тайинлаган эдилар. Левилар Худонинг Сандиғини Довуд махсус тайёрлаган чодирнинг ичкарисига олиб кириб қўйдилар. Кейин Худога куйдириладиган қурбонликларни ва тинчлик қурбонликларини келтирдилар. Довуд қурбонликлар қилиб бўлгандан кейин, Эгамизнинг номидан халқни дуо қилди. Сўнг Исроил жамоасидаги ҳар бир одамга — эркагу аёлга, бир донадан гардиш нон, бир ҳовучдан хурмо ва бир ҳовучдан майиз тарқатди. У левилардан баъзиларини Эгамизнинг Сандиғи олдида хизмат қилиш учун тайинлади. Улар Исроил халқининг Худоси — Эгамизни улуғлаб, Унга шукроналар айтишлари ва мадҳиялар куйлашлари керак эди. Осиф уларнинг раҳнамоси эди, унинг ёрдамчилари эса Закариё, Явиёл, Шамиромўт, Ёхиёл, Маттитиё, Элиёб, Бинаё, Обидадом ва Явиёл эдилар. Улар арфа ва лира чолғувчилари, Осифнинг ўзи зил чолғувчиси, руҳонийлар Бинаё билан Яхазиёл эса карнай чолғувчилари бўлиб, улар ҳар куни Худонинг Аҳд сандиғи олдида мусиқа асбобларини чалишлари керак эди. Ўша куни Довуд биринчи марта Осиф билан унинг қариндошлари зиммасига Эгамизга ҳамду санолар айтиш масъулиятини юклаган эди. Эгамизга шукур айтинг, Унга сажда қилинг, Бошқа халқлар орасида Унинг ишларини билдиринг. Тараннум қилиб Уни, ҳамду сано ила қўшиқ айтинг, Унинг жамики ажойиб ишларини сўзлаб беринг. Эгамизнинг муқаддас номи ила фахрланинг, Эгамизга юз бурганларнинг қалби шодликка тўлсин. Қудратли Эгамизга юз буринг! Унинг ҳузурида бўлишга интилинг. Эй сизлар, Эгамизнинг қули Исроил насли, Эй Ёқуб ўғиллари — Эгамизнинг танлаганлари, Эгамиз қилган ажойиботларини эсда тутинг, Унинг мўъжизаларини, чиқарган ҳукмларини унутманг. Эй сизлар, Эгамизнинг қули Исроил насли, Эй Ёқуб ўғиллари — Эгамизнинг танлаганлари, Эгамиз қилган ажойиботларини эсда тутинг, Унинг мўъжизаларини, чиқарган ҳукмларини унутманг. У Эгамиз Худодир, У бутун ер юзини адолатли ҳукм қилади. Шундай экан, Унинг аҳдини доимо ёдда тутинг, Минглаб насллар оша ваъдасини унутманг. Эгамизнинг Иброҳим билан қилган аҳдига риоя қилинг, Исҳоққа қасам ичиб берган ваъдасига содиқ қолинг. Эгамиз бу аҳдни Ёқубга берди, Ҳа, Исроил билан абадий аҳд қилиб шундай деди: “Канъон юртини сенга бераман, Уни ўзингга абадий мулк қилиб оласан.” Ўша вақтда уларнинг сони кам эди, Ҳа, жуда камчилик эдилар. Улар бу юртга келгинди эди.
Выбор основного перевода