Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Наҳотки гуноҳсиз одамни гуноҳкор билан бирга йўқ қилсанг?! Асло! Сен гуноҳсизнинг бошига гуноҳкорнинг кунини солмайсан–ку! Ахир, Сен бутун оламнинг Ҳокимисан, адолат ила иш тутасан! Аммо буларга қўшимча қилиб, сен Худодан қўрққан, диёнатли, тамадан нафратланадиган, лаёқатли одамларни танлаб ол. Уларни халқ тепасига мингбоши, юзбоши, элликбоши, ўнбоши қилиб тайинла. Эгангиз Худо худоларнинг Худосидир, эгаларнинг Эгасидир, буюк қудратли, қўрқинчли Худодир. У тарафкашлик қилмайди, пора олмайди. Етим ва беваларга адолат қилади, мусофирга меҳрибонлик қилади, уларга нон ва кийим беради. Исроилда Мусога ўхшаган пайғамбар бошқа чиқмади. Эгамиз Мусо билан юзма–юз гаплашар эди. Бутрус уларга гапира бошлади: — Ҳақиқатан ҳам, Худо тарафкашлик қилмаслигини биламан. Зеро, Худо тарафкашлик қилмайди. Хўш, бунга нима деймиз? Худо адолатсизми? Йўқ, асло! Эътиборли ҳисобланган етакчилар билан учрашганим ҳақида айтиб ўтдим. Уларнинг қандай мартабага эгалиги менга барибир, зотан, Худо инсонлар орасида тарафкашлик қилмайди. Энди уларга келганда шуни айтай, улар мендан бошқа ҳеч нима талаб қилмадилар. Эй хўжайинлар, сизлар ҳам қулларингизга яхши муомалада бўлинглар. Уларга дўқ–пўписа қилишни бас қилинглар, чунки биласизлар–ку, уларнинг ҳам, сизларнинг ҳам Хўжайинингиз самода, У тарафкашлик қилмайди. Кимки ноҳақлик қилса, қилмишига яраша жазо олади. Зеро, Худо тарафкашлик қилмайди. Сизлар Худога илтижо қилиб, Уни Ота деб атайсизлар. Аммо эсингизда тутинглар, Худо юз–хотирчилик қилмайди, У ҳар бир кишини қилган ишига яраша тақдирлайди ёки жазолайди. Шундай экан, бу дунёдаги мусофирчилик даврингизда Худодан қўрқиб яшанглар.
Выбор основного перевода