Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳ Осо Одод ўғли Озариё пайғамбарнинг айтган башоратини эшитгач, дадиллашди. У Яҳудо ва Бенямин ерларидан, шунингдек, Эфрайим қирларида қўлга киритган шаҳарлардан макруҳ бутларни йўқ қилди. Маъбад ҳовлисидаги Эгамизнинг қурбонгоҳини тузатди. У Яҳудо ва Бенямин халқини, шунингдек, ораларида истиқомат қилаётган Эфрайим, Манаше ва Шимўн қабиласидан бўлган мусофирларни тўплади. Уларнинг кўпчилиги Осо ҳукмронлиги даврида Яҳудога кўчиб келган эдилар, чунки Эгаси Худо Осо билан бирга бўлганини кўрган эдилар. Улар Осо ҳукмронлигининг ўн бешинчи йили учинчи ойида Қуддусда тўпландилар. Ўша куни ўзлари олиб келган ўлжалардан 700 та буқа ва 7000 та қўйни Эгамизга қурбонлик қилдилар. Сўнг ота–боболарининг Худосига — Эгамизга бутун қалби билан, жону дили билан интилишга аҳд қилдилар. Кимки Исроил халқининг Худосига — Эгамизга интилмаса, хоҳ ёш бўлсин, хоҳ қари, хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл, ўлдириладиган бўлди.
Выбор основного перевода