Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бутун Исроил халқи болангни дафн қилади, унга аза тутади. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз Ерибом хонадонидан фақат шу боланигина хуш кўрди. Ерибом хонадонидан қабрга кўмиладиган фақат шу боладир. Рахабом ўз айбларини тан олгани учун Эгамиз ғазабидан тушиб, Яҳудо халқини тамомила қириб юбормади. Яҳудодаги аҳвол яхшиланди. Рахабом чин юракдан Эгамизга интилмагани учун қабиҳлик қилаверди. Эгамизга итоат қилишдан у завқ олар эди. Шу боис, у Яҳудодаги саждагоҳларни йўқотди, Ашерага аталган устунларни чопиб ташлади. Эзра бутун ҳаётини Эгамиз берган Таврот китобини ўрганишга, унга амал қилишга, Тавротдаги қонун–қоидаларни Исроил халқига ўргатишга бағишлаган эди.
Выбор основного перевода