Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шомуил Шоулга деди: — Нодонларча иш тутибсан, ўз Эганг Худонинг сенга берган амрига итоат этмадинг. Бўлмаса, Эгам Исроилдаги шоҳлик тахтингни то абад мустаҳкам қилган бўларди. Ҳозиргидай, Унинг фармонлари бўйича юрмоқ учун, амрларига риоя этмоқ учун чин юракдан Эгамиз Худога боғланинглар.” Осо билан Исроил шоҳи Башо умрларининг охиригача бир–бирлари билан уришиб ўтдилар. Самарияда Баалга атаб қурган уйда қурбонгоҳ ҳам барпо қилди. Эгамиз самодан боқар, Инсон зотини У кўриб турар. У тахт қурган жойидан туриб, Ҳамма ер юзида яшовчиларни кузатар. Эгамизнинг кўзлари ҳамма жойда, У яхшию ёмонни кўриб туради. Қурилишнинг бошланиши арзимасдай кўринса ҳам, кўнглингиз чўкмасин! Зеро, Менинг кўзларим, яъни Эгангизнинг еттита кўзи Зарубабелнинг қўлидаги ёзув ўйилган тошга хурсандчилик билан қарайди.” Шунда Фаришта менга деди: — Сен кўрган еттита мойчироқ бутун ер юзига қараб турувчи Эгамизнинг еттита кўзидир. Бутун борлиқ Худонинг кўзи олдида яп–яланғоч ва очиқдир. Ҳеч ким ва ҳеч нарса Ундан пинҳон эмас. Биз Унга ҳисоб берамиз!
Выбор основного перевода