Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Исроил шоҳи Башога Хонин ўғли Ёҳу орқали шу сўзларни аён қилган эди: Осо ўзининг Эгаси Худога илтижо қилди: “Эй Эгамиз! Ёлғиз Сенгина заиф одамга кучли рақибини мағлуб қилишга ёрдам бера оласан. Эй Эгамиз Худо! Бизга ёрдам бер! Биз Сенга таянамиз. Сенинг номинг билан бу беҳисоб лашкарга қарши жангга отландик. Эй Эгамиз! Сен бизнинг Худойимизсан. Инсон зоти Сени мағлуб қилишига йўл қўйма!” Хонин ўғли валий Ёҳу шоҳ Ёҳушафат билан учрашгани бориб, унга деди: — Қабиҳларга ёрдам бериб, Эгамиздан нафратланганларни яхши кўриш тўғрими? Қилган бу ишинг учун Эгамиз сендан ғазабланди. “Дадил ва ботир бўлинглар, қўрқманглар. Оссурия шоҳи ва унинг тўдалари олдида ваҳимага тушманглар, чунки буюк куч биз томонда, улар томонда эмас. Улар томонда инсоний қудрат бўлса, биз томонда Эгамиз Худодир. У бизга ёрдам беради, биз учун жанг қилади.” Яҳудо шоҳи Ҳизқиёнинг сўзларидан халқ руҳланиб кетди. Мисрдан ёрдам сўраб борганларнинг ҳолига вой! Улар чопқир отларига ишонадилар, Жанг араваларининг кўплигию Кучли отлиқларга умид боғлайдилар. Исроил халқининг Муқаддас Худосига эса Назар ҳам ташламайдилар, Эгамизга юз бурмайдилар. Эгамиз шундай демоқда: “Умидини инсонга боғлаган, Фоний банданинг кучига ишонган, Юраги Мендан узоқлашган одам лаънатидир.
Выбор основного перевода