Осонинг бошқа ишлари, қаҳрамонликлари, бутун фаолияти, мустаҳкам қилган шаҳарлари ҳақида “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган. У ҳам кексайиб, оёқлари оғрийдиган бўлиб қолди.
Ниҳоят, Осо оламдан ўтиб, бобоси Довуднинг қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Ёҳушафат шоҳ бўлди.