Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир куни Довуд: — Шоул хонадонидан бирор одам қолдими? — деб сўради. — Агар бўлса, Йўнатаннинг ҳақи–ҳурмати унга яхшилик қилайин. — Шоул хонадонидан бирорта одам қолганми? — деб сўради шоҳ. — Унга Худонинг марҳаматини кўрсатайин. — Йўнатаннинг бир ўғли бор, унинг иккала оёғи ҳам майиб, — деди Зибах. Сенга хўжайинингнинг хонадонини инъом қилдим, хотинларини қўйнингга солиб қўйдим. Исроил ва Яҳудо халқини сенга бердим. Агар булар оз бўлса эди, яна нималарни бермасдим! Отам хонадонининг ҳамма аъзолари шоҳ ҳазратларидан фақат ўлимни кутиб юрганларида, мен, қулингизга, сиз хонадонингиз аъзолари қаторида дастурхонингиздан таом ейиш имтиёзини бердингиз. Сиздан бундан ортиқ бир нарса сўрашга қандай ҳақим бор, эй шоҳим?! Довуд Шоулнинг набираси — Йўнатаннинг ўғли Мефибоситга раҳм қилиб, уни Гивонликларга бермади. Довуд билан Йўнатан Эгамизнинг номини ўртага қўйиб бир–бирига қасамёд қилишган эди. Гиладлик Борзулайнинг ўғилларига садоқатли бўл. Улар сенинг дастурхонингдан таом ейдиганлар орасида бўлсин. Чунки мен аканг Абсаломдан қочиб юрганимда, улар менинг олдимда ҳозиру нозир бўлишди.
Выбор основного перевода