Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд унга деди: — Қўрқма, отанг Йўнатаннинг ҳақи–ҳурмати учун сенга яхшилик қилай. Бобонг Шоулнинг ҳамма ерларини сенга қайтариб бераман. Ўзинг эса ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейсан. — Жаноби олийлари бу қулига нима буюрган бўлсалар, ҳаммасини ижро этарман, — деди. Мефибосит, худди шоҳ фарзандларининг биридай, шоҳ дастурхонидан таом ейдиган бўлди. Мефибосит Қуддусда истиқомат қилиб қолди ва доим шоҳ дастурхонидан таом еди. Унинг иккала оёғи ҳам чўлоқ эди. Унинг ёнида Бенямин қабиласидан минг киши бор эди. Шоул хонадонининг хизматкори Зибах ҳам ўн беш ўғлини ва йигирмата қулини эргаштириб келди. Улар дарё бўйига тезда шоҳдан олдин етиб келишди. Отам хонадонининг ҳамма аъзолари шоҳ ҳазратларидан фақат ўлимни кутиб юрганларида, мен, қулингизга, сиз хонадонингиз аъзолари қаторида дастурхонингиздан таом ейиш имтиёзини бердингиз. Сиздан бундан ортиқ бир нарса сўрашга қандай ҳақим бор, эй шоҳим?!
Выбор основного перевода