Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Мефибоситнинг ҳамма нарсаси энди сеники, — деди шоҳ. — Қулингиз бўлай, шоҳ ҳазратлари! Тилагим шуки, ҳар доим илтифотингизга сазовор бўлай, — деди Зибах. Шоулнинг набираси Мефибосит ҳам шоҳни кутиб олишга борган эди. Шоҳ кетган кундан бошлаб соғ–саломат қайтгунигача, Мефибосит на оёқларини, на кийимларини ювган, на соқолини қирққан эди. Мефибосит шоҳни кутиб олишга Қуддусдан келганда, Довуд ундан: — Мефибосит, нимага мен билан кетмадинг? — деб сўради. Мефибосит шундай жавоб берди: — Эй шоҳ ҳазратлари, мен, қулингиз, чўлоқ бўлганим учун қулим Зибахга: “Эшакни эгарла, мен эшакка миниб шоҳ билан бирга кетаман”, деган эдим. Лекин у мени алдади, шоҳ ҳазратларининг олдида мен, қулингизнинг юзини қора қилди. Аммо сиз, шоҳ ҳазратлари, Худонинг фариштасидайсиз. Сизга нима маъқул келса, шуни қилинг. Отам хонадонининг ҳамма аъзолари шоҳ ҳазратларидан фақат ўлимни кутиб юрганларида, мен, қулингизга, сиз хонадонингиз аъзолари қаторида дастурхонингиздан таом ейиш имтиёзини бердингиз. Сиздан бундан ортиқ бир нарса сўрашга қандай ҳақим бор, эй шоҳим?! — Ўзингнинг ишларинг тўғрисида гапиришингга ҳожат йўқ, — деди шоҳ. — Сенга ва Зибахга, ерларни бўлишиб олаверинглар, деб буюрган эдим–ку. — Шоҳ ҳазратлари ниҳоят саройга соғ–саломат қайтиб келдилар, шунинг ўзи менга кифоя, — деди Мефибосит. — Энди ҳамма ерни Зибах олаверсин. Довуд Шоулнинг набираси — Йўнатаннинг ўғли Мефибоситга раҳм қилиб, уни Гивонликларга бермади. Довуд билан Йўнатан Эгамизнинг номини ўртага қўйиб бир–бирига қасамёд қилишган эди.
Выбор основного перевода