Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Йўнатан Довудни ўз жонидай азиз кўргани учун у билан аҳд қилди. Агар мен тирик бўлсам, Эгамизга ўхшаб ваъдангда тур, менга содиқ бўл. Агар ўлсам, Эгамиз душманларингни йўқ қилганда, менинг хонадонимдан садоқатингни дариғ тутмагин. Йўнатан Довуд хонадони билан аҳд тузди ва: — Эгамиз ҳамма душманларингни қириб ташласин, — деди. Йўнатан Довудни жонидан ҳам ортиқ яхши кўрарди. У: “Менга бўлган дўстона севгингни тасдиқлагин”, деб Довудга яна бир бор онт ичирди. Ниҳоят Йўнатан: — Энди эсон–омон йўлингга кет, — деди. — Икковимиз: “Худо сену менинг орамизда, уруғларимиз орасида абадий шоҳид бўлсин”, деб Унинг номини ўртага қўйиб онт ичганмиз.
Выбор основного перевода