Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Ўша куни кечқурун иккала фаришта Садўмга етиб келди. Лут Садўм дарвозаси ёнида ўтирган эди. Лут фаришталарни кўриб, уларга пешвоз чиқди ва мук тушиб таъзим қилди. — Жаноблар, марҳамат, шу кеча бу қулингизнинг уйига киринглар, оёқларингизни ювайин, меникида тунаб қолинглар. Эртага эрталаб йўлларингизга кетсаларингиз ҳам бўлади. — Раҳмат, биз тунни шаҳар майдонида ўтказамиз, — деб айтишди улар. Лут ҳадеб қистайвергандан кейин, фаришталар Лутникига келишди. Лут хизматкорларига нон ёпиб, зиёфат тайёрлашни буюрди. Зиёфат тайёр бўлгач, улар овқатланишди. Лекин улар энди ухлашга ётмоқчи бўлиб турганларида, Садўм шаҳрининг ҳамма эркаги — ёшу қариси келиб, Лутнинг уйини ўраб олишди. Улар Лутни чақиришиб, сўрашди: — Бугун кечқурун сенинг уйингга келган одамлар қани? Уларни олиб чиқ бизнинг олдимизга! Улар билан бирга бўлайлик. Лут ташқарига чиқиб, орқасидан эшикни ёпиб қўйди. — Биродарларим! — деди у, — ўтинаман, зинҳор бундай қабиҳлик қила кўрманглар! Мана, иккита бокира қизим бор. Қизларимни сизларга олиб чиқиб берайин, улар билан билганларингизни қилинглар. Лекин бу одамларга тегманглар, улар менинг меҳмоним, менинг паноҳим остидадирлар. Лекин улар: — Йўлдан қоч! — деб шовқин солдилар. — Сен ўзингни ким деб ўйлаяпсан? Биз сенга орамиздан жой бердик, энди эса бизга ақл ўргатадиган бўлиб қолдингми?! Мана энди кўрасан. Анави келган одамларга қиладиганимиздан ҳам баттарроғини сенга қиламиз! Одамлар Лутни сиқиб келиб, эшикни синдирмоқчи бўлдилар. Шу пайт ичкаридаги иккала фаришта қўлларини ташқарига чиқариб, Лутни уйнинг ичкарисига — ёнларига олдилар ва эшикни ёпдилар. Кейин уйнинг эшиги олдида турган ҳамма одамларни — катталарни ҳам, кичикларни ҳам фаришталар кўр қилиб қўйдилар. Шунинг учун одамлар эшикни топа олмай қолдилар. Шундан кейин фаришталар Лутдан сўрашди: — Бу шаҳарда сенинг яна киминг бор? Куёвингми, ўғилларингми, қизларингми — сенга қарашли ким бўлса ҳам, шаҳардан олиб чиқиб кет. Биз шаҳарни бутунлай қириб ташлаймиз. Бу шаҳар аҳолисининг разиллигию оғир гуноҳлари ҳақидаги оҳу фиғонлар Эгамизга етиб борди. “Бу шаҳарни қириб ташланглар”, деб У бизни юборди. Шундан кейин Лут бўлажак куёвлари олдига бориб: — Тезда шаҳардан чиқиб кетинглар! — деди. — Эгам бу шаҳарни қириб ташламоқчи. Лекин Лутнинг гапи куёвларига ҳазил бўлиб туюлди. Тонг отгач, фаришталар Лутни шошилтиришди: — Тез бўл! Хотининг билан иккала қизингни олиб, ҳозироқ бу ердан жўна! Бўлмаса, шаҳарга қирғин келганда, сизлар ҳам ҳалок бўласизлар! Лут ҳали ҳам иккиланиб турганда, фаришталар Лутни, хотинини ва иккала қизини қўлларидан ушлаб, шаҳар ташқарисига олиб чиқиб қўйдилар. Чунки Эгамиз шафқатли эди. Эй азизларим, сизлар буларнинг ҳаммасини олдиндан биласизлар. Эҳтиёт бўлинглар, бу бебош одамларнинг сохта таълимотига ишониб йўлдан озманглар, қарорингизда собит бўлинглар.
Выбор основного перевода