Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Қилмаган совғаси билан мақтанадиган одам ёмғирсиз булут ва шамол кабидир. Менинг халқим икки гуноҳ қилди: Улар Мени — ҳаётбахш сув булоғини тарк этдилар. Ўзлари учун сардобалар қазидилар, Сувни ушлаб туролмайдиган ёриқ сардобалар қурдилар. Бу одамлар жамоатингизни ҳам ҳалокатга йўлиқтирадилар. Улар фақат ўзини боқадиган чўпонларга ўхшайди. Сизлар таом ейиш учун бирга йиғилганингизда, Раббимиз Исони хотирлаш учун нон синдирганингизда, улар уялмай, очкўзлик билан қоринларини тўйдирадилар. Улар шамол ҳайдаган ёмғирсиз булутларга ўхшайдилар, мавсумида мева бермайдиган дарахтлар кабидирлар. Бу устозлар қўпориб ташланган дарахтлардай ўликдирлар. Улар денгизнинг ваҳший тўлқинлари каби жўш уради, шармандали ишларини ифлос кўпикдай юзага чиқариб, атрофга сочади. Улар тайёрлаб қўйилган қоп–қоронғи зулматга адашган юлдузлардай абадий ғарқ бўлишади.
Выбор основного перевода