Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Ер юзида инсонлар борган сари кўпая бошлади. Қизлар ҳам туғилган эди. Ахир, Худо ҳатто Ўз фаришталарига ишонмайди–ку, Улардан ҳам айб топади–ку! Сизларнинг отангиз Худо эмас, иблисдир. Сизлар ўз отангизнинг нафсу эҳтиросларини бажо қилишни хоҳлайсизлар. Азалданоқ иблис қотил эди. У ҳеч қачон ҳақиқат тарафдори бўлмаган, чунки унда ҳақиқат йўқ. У ёлғон сўзлаганда, ўзига хос сўзлайди. Чунки у ёлғончи, ёлғоннинг отасидир. Шунингдек, ўз мавқеига яраша иш тутмай, маконини ташлаб кетган фаришталарни ҳам Эгамиз қоронғи зимистонга абадий занжирбанд қилганди. Уларни буюк қиёмат кунигача ўша ерда сақлаб турибди. Одам Атодан бошлаб, еттинчи авлодда яшаган Ханўх бу одамлар ҳақида шундай башорат қилган: “Раббимиз минг–минглаб муқаддас малаклари билан келади. У жамики одамзодни ҳукм қилади. Гуноҳга ботган бетавфиқларни маҳкум этади, Ярамас қилмишлари учун, Уни ҳақоратлаганлари учун Бетавфиқларни жазолайди.” Бешинчи фаришта карнайини чалди. Шунда мен осмондан ерга тушган бир юлдузни кўрдим. Унга жаҳаннам қаърининг калити берилган эди. Уларга жаҳаннам қаърининг фариштаси ҳукмронлик қиларди. Бу фариштанинг оти ибронийчада Абаддўн, юнончада Аполлион, яъни “ҳалок қилувчи” демакдир. Мен самодан тушаётган бир фариштани кўрдим. Унинг қўлида тубсиз чуқурликнинг калити ва катта занжир бор эди. Фаришта аждарҳони тутиб олди. Иблис ва шайтон деб аталган бу алмисоқ илонни у минг йил муддатга кишанлаб қўйди. Мен ўша улкан тахт олдида турган каттаю кичик ўликларни кўрдим. Китоблар очилди. Ҳаёт китоби деган бошқа бир китоб ҳам очилди. Ўликлар китобларда ёзилгани бўйича қилмишларига яраша ҳукм этилди.
Выбор основного перевода