Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Уларнинг юрагида шафқатга жой йўқ, Оғизлари билан киборларча гапиради. Шуни билгинки, охирги кунларда оғир вақтлар келади. Ўша пайтда одамлар фақат ўзини ўйлайдиган, пулпараст, мақтанчоқ, такаббур, сўкинадиган, ота–онага итоат қилмайдиган, нонкўр, диёнатсиз, тош юрак, гиначи, туҳматчи, нафсини тия олмайдиган, ваҳший, яхшиликдан ҳазар қиладиган, хоин, бебош, босар–тусарини билмайдиган бўладилар. Улар Худони эмас, айш–ишратни яхши кўрадилар. Ўзларини художўй қилиб кўрсатадилар–у, аммо ҳақиқий имондан юз ўгирадилар. Сен бундай одамлардан узоқлаш. Улар атрофдагиларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, уйларига кириб оладилар. Турли ҳирсу ҳавасларга берилган, гуноҳларидан виждони қийналиб юрган нодон аёлларнинг дилини овлайдилар. Қачон қарама, бундай аёллар янги таълимотлар пайида бўладилар, ҳақиқатни эса тан олмайдилар. Яннис ва Ямбрис Мусога қандай қарши турган бўлсалар, бу одамлар ҳам ҳақиқатга худди шундай қарши турадилар. Аммо фикри бузуқ, имони сохта бу одамлар Зеро, дунёдаги бор нарса — инсон табиатининг хоҳишлари, нафс ва бойлик билан мағрурланиш Отадан эмас, балки дунёдандир. Орамизга кириб олган бу бетавфиқлар, қачон қараманг, минғирлаб нолиб юрадилар. Улар фақат ўз нафсини ўйлаб иш тутадилар, мақтанадилар, ўз манфаатини кўзлаб, тилёғламалик қиладилар. уларни қутқаринглар. Ана шунда сизлар бундай одамларни қиёмат алангасидан чиқариб олгандай бўласизлар. Ўз билганидан қайтмаганларга эса ачининглар. Бироқ эҳтиёт бўлинглар, уларнинг қабиҳ қилмишларидан ҳазар қилинглар. Уларнинг ҳатто кийими ҳам сизлар учун ҳаром ва жирканчлидир.
Выбор основного перевода