13
Сохта устозларнинг қилган ноҳақликлари ўзларининг бошига етади. Ахир, улар куппа–кундузи айш–ишрат қилишни хуш кўрадилар, жамоатингиз шаънига доғ туширадилар. Сизлар таом ейиш учун бирга йиғилганингизда, Раббимиз Исони хотирлаш учун нон синдирганингизда, улар орангизда ўтириб, кайфу сафо қиладилар. Бузуқлиги билан бошқаларни йўлдан урадилар.
Аммо сизлар Унга содиқ қолмадингиз! Эй бузуқ ва эгри насл, Энди сизлар Унинг фарзандлари деб аталмайсиз, Бу сизларнинг иснодингиздир.
Шаҳватпарастлик ва фисқ–фужурга берилмайлик, жанжалкашлик ва ҳасадгўйлик қилмайлик, айш–ишрат ва ичкиликбозлик билан эмас, кундузга яраша, одоб билан кун кечирайлик.
Сизлар бирга йиғилганингизда ҳеч ҳам Раббимиз Исони хотирлаётганга ўхшамайсиз.
Чунки ҳамма ўзи олиб келган овқатини ўзи тановул қилаётган экан. Шундай қилиб, баъзилар оч қолаётган экан, баъзилар эса маст бўлиб қолаётган экан.
Бу одамлар жамоатингизни ҳам ҳалокатга йўлиқтирадилар. Улар фақат ўзини боқадиган чўпонларга ўхшайди. Сизлар таом ейиш учун бирга йиғилганингизда, Раббимиз Исони хотирлаш учун нон синдирганингизда, улар уялмай, очкўзлик билан қоринларини тўйдирадилар. Улар шамол ҳайдаган ёмғирсиз булутларга ўхшайдилар, мавсумида мева бермайдиган дарахтлар кабидирлар. Бу устозлар қўпориб ташланган дарахтлардай ўликдирлар.