Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Улар бегона халқлар орасига сургун қилинганда Мени эслайдилар. Мени рад этган вафосиз қалбларию бутлар кетидан қараган ҳирсли кўзлари дилимга қанчалик озор етказганини тушуниб оладилар. Улар қилган қабиҳликлари ва жирканч ишлари учун ўзларидан–ўзлари ҳазар қилиб, нафратланадилар. Лекин Мен сизларга айтаман: агар сиз аёлга шаҳват билан қарасангиз, хаёлингизда у билан зино қилган бўласиз. Биз ҳам бир вақтлар худбин истакларимизни қондириб яшар эдик. Тана эҳтиросларига ва бемаъни ўй–хаёлларга берилиб яшайдиган, барча одамзод каби, табиатан Худонинг қаҳр–ғазабига лойиқ бўлган итоатсиз инсонлар эдик. Улар атрофдагиларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, уйларига кириб оладилар. Турли ҳирсу ҳавасларга берилган, гуноҳларидан виждони қийналиб юрган нодон аёлларнинг дилини овлайдилар. Бу тамагир устозлар тўқиб чиқарган гаплари билан сизларни йўлдан оздирадилар, сўнг пулингизни шилиб оладилар. Аммо Худо бундай одамларни анча олдин ўлимга маҳкум қилиб қўйган. У мудрамайди, уларнинг ҳалокатини кечиктирмайди. Чунки улар нотўғри йўлдан зўрға қочиб қутулган имонлиларни яна ахлоқсизлик домига тортадилар. Дабдабали, аммо тентаксимон гаплари билан уларни авраб, нафсларини қўзғатадилар. Бу сохта устозларнинг ҳолига вой! Ахир, улар Қобилнинг изидан боряптилар. Пулга берилиб, бошқаларни Баломга ўхшаб йўлдан уряптилар. Кўрах сингари исён кўтариб, ҳалокатга юз тутяптилар.
Выбор основного перевода