Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Балом эрталаб турди. Эшагини эгарлаб, Мўаб аъёнлари билан бирга жўнади. Бирданига эшак йўл устида қилич яланғочлаб турган Эгамизнинг фариштасини кўриб қолди–да, йўлидан бурилиб, дала ичига кириб кетди. Балом эса эшакни йўлга солиш учун савалай бошлади. Шу пайт Эгамизнинг қудрати билан эшак тилга кириб: — Мен сенга нима қилдим? Нимага сен мени уч марта урдинг? — деди Баломга. — Ахир, сен мени илгаридан миниб юрасан–ку! Мен сенинг ўша–ўша эшагингман. Олдин ҳам шунақа қилиқ қилганмидим?! — деди эшак. — Йўқ, — деди Балом. Шу он Эгамиз Баломнинг кўзини очиб юборган эди, у йўлда турган Эгамизнинг фариштасини кўриб қолди. Фаришта қўлида қиличини яланғочлаб турарди. Балом ерга мук тушди.
Выбор основного перевода