Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Бутрус
1 2 3
Параллельные места
Масиҳ жамоатни сув ва Худонинг каломи орқали поклаб, муқаддас қилиш ниятида Ўзини фидо қилди. Нуҳ ва унинг оиласи билан рўй берган бу ҳодиса биз учун тимсол ҳисобланади. Бу тимсол бизнинг имонга келишимизни ва сувга чўмдирилишимизни билдиради. Чўмдирилиш маросими баданни кирдан тозалаш эмас, балки Худога: “Сенга содиқ қоламан”, деб чин юракдан ваъда бериш демакдир. Дарҳақиқат, сизлар сувга чўмдирилганингизда, Исо Масиҳнинг тирилиши туфайли нажот топдингизлар. Раббимизу нажоткоримиз бўлган Исо Масиҳни таниб, дунёнинг қабоҳатларидан қочиб қутулган одамлар яна эски қилиқларига қайтиб, қабиҳликка мағлуб бўлишса, уларнинг сўнгги аҳволи олдингидан ҳам баттар бўлади. Солиҳлик йўлини билгандан кейин, уларга топширилган муқаддас амрлардан юз ўгиргандан кўра, бу йўлни ҳеч билмагани ўзлари учун яхшироқ бўлар эди. Борди–ю, Худо сингари нурда яшасак, биз биродарларимиз билан уйғунликда яшаймиз ва Худо Ўз Ўғли Исонинг қони орқали бизни ҳар қандай гуноҳдан поклайди. Аммо биродаридан нафратланган одам зулматдадир. У зулматда юриб, қаерга кетаётганини билмайди, чунки зулмат унинг кўзларини кўр қилган.
2 Бутрус
1 2 3
Выбор основного перевода