Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Бутрус
1 2 3
Параллельные места
Абадий ҳаёт эса Сени — ягона ҳақ Худони ҳамда Сен юборган Исо Масиҳни таниб–билишдан иборатдир. аммо Отамиз Худо азалда қарор қилиб, сизларни танлаган эди. Сизлар Исо Масиҳга итоат этишингиз ва Унинг тўкилган қони орқали покланишингиз учун Худо қудратли Руҳи билан сизларни Ўзига ажратиб олди. Худонинг чексиз инояти ва тинчлиги сизларга ёр бўлсин. Раббимиз Исо Ўз улуғворлиги ва эзгулиги ила бизни даъват этиб, Ўзини бизга танитди. Энди биз Худога муносиб ҳаёт кечира оламиз, чунки Раббимиз илоҳий қудрати билан бизга зарур бўлган барча фазилатларни ато этди. Агар бу хислатларга эга бўлиб, уларни камол топтираётган бўлсангиз, демак, Раббимиз Исо Масиҳни ҳақиқатан таниб–билган бўласиз. Кунларингиз беҳуда ўтмаган бўлади, Масиҳни билганингиз ҳаётингизда ўз самарасини беради. Биз ҳақиқат ва севги бўйича яшар эканмиз, Отамиз Худо ва Отамизнинг Ўғли Исо Масиҳ берадиган иноят, марҳамат ва тинчлик бизга доим ёр бўлади. Худо сизларга чексиз марҳамат, тинчлик ва меҳр–оқибат ато қилсин.
2 Бутрус
1 2 3
Выбор основного перевода