Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Бутрус
1 2 3
Параллельные места
“Биродарларим! Муқаддас Руҳ олдиндан Довуд орқали Яҳудо ҳақида башорат қилганди. Муқаддас битиклардаги Унинг бу сўзлари амалга ошиши керак эди. Яҳудо бизларнинг биримиз ҳисобланиб, бу хизматда иштирок этишга танланганди. Аммо у Исони ҳибсга олиш учун келганларга бошчилик қилди. Муқаддас битикларнинг ҳаммаси илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим ва танбеҳ бериш, хатоларни тузатиш ва солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир. Битиклардаги ўгитлар бўйича яшаган Худонинг қули ҳар қандай яхши иш қилишга қобил бўлиб, тайёр туради. Пайғамбарлар изланиб, бу нажотни чуқур ўрганганлар. Сизларга бериладиган Худонинг инояти ҳақида каромат қилганлар. Уларнинг қалбларида Масиҳнинг Руҳи бор эди. Бу Руҳ уларга Масиҳнинг чекадиган азоб–уқубатлари ва азоблар кетидан келадиган улуғворлиги ҳақида олдиндан маълум қилган эди. Бу воқеалар қачон ва қай тарзда юз беришини пайғамбарлар билмоқчи бўлар эдилар.
2 Бутрус
1 2 3
Выбор основного перевода