Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Бутрус
1 2 3
Параллельные места
Исо Масиҳга тегишли бўлганлар орасида суннат қилинган, қилинмаганликнинг ҳеч аҳамияти йўқ. Фақатгина меҳр–муҳаббат орқали ифодаланган имонимиз муҳимдир. Руҳнинг самараси эса қуйидагилардир: муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр–тоқат, меҳрибонлик, эзгулик, ишонч, Сизларга далда бердик, юпатдик. Худони мамнун қиладиган ҳаёт кечиринг, деб сизларга ёлвордик. Ахир, У сизларни Ўз Шоҳлигига ва улуғворлигига чорлаяпти. Бошидан аён бўлган Ҳаёт каломи ҳақида биз сизларга хабар бермоқчимиз. Кўриб эшитганларимизни, ҳа, ўз кўзимиз билан кўриб, ўз қўлларимиз билан пайпаслаб кўрганларимизни сизларга маълум қилмоқчимиз. Отамиз Худонинг ҳузурида бўлган Ҳаёт бизга ошкор бўлди! Биз бу абадий Ҳаётни кўриб, энди У ҳақда сизларга шоҳидлик қиляпмиз. Азизларим, ҳаммамиз биргаликда баҳра олаётган нажотимиз ҳақида мен сизларга ёзишни жуда хоҳлаган эдим. Аммо бунинг ўрнига сизларни: “Имонимизни ҳимоя қилайлик”, деб ундамоқчиман. Ахир, Худо бу ўзгармас имонни азиз халқига то абад топширган.
2 Бутрус
1 2 3
Выбор основного перевода