Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Бутрус
1 2 3
Параллельные места
Орадан олти кун ўтди. Исо ёнига фақат Бутрус, Ёқуб ва Ёқубнинг укаси Юҳаннони олиб, баланд бир тоққа чиқди. Орадан олти кун ўтди. Исо ёнига Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннони олиб, баланд бир тоққа чиқди. У ерда, уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгариб кетди. Аксинча, сирли ва уятли ишлар қилишдан, макр–ҳийла ишлатишдан бош тортиб, Худонинг каломини бузмай гапирамиз. Ҳақиқатни очиқ–ойдин айтиб, Худонинг ҳузурида ўзимизни бошқа одамларнинг ҳукмига топширамиз. Худо Масиҳни ўликдан тирилтирди ва самода Уни Ўзининг ўнг томонига ўтирғизди. Исони Худо у дунёю бу дунёдаги ҳар бир ҳокимият ва ҳукмронлик, ҳар қандай куч ва салтанат, ҳар бир мавжудотдан устун қилди. Бутун борлиқни Исонинг оёқлари остига тобе қилди. Уни бутун борлиқдан юқори қўйиб, имонлилар жамоатига бош қилди. Уларга, афсоналар ва шажаралар хусусидаги бемаъни баҳслар билан банд бўлманглар, деб буюр. Ахир, бундай баҳслар фақат жанжалларга сабаб бўлади. Одамлар Худонинг нажот режасини англашларига булар ёрдам бермайди. Зеро, инсон Худонинг нажотини имон орқалигина англаб олади. Яҳудийларнинг афсоналарига ва ҳақиқатдан юз ўгирган одамларнинг кўрсатмаларига қулоқ солмасинлар. Бошидан аён бўлган Ҳаёт каломи ҳақида биз сизларга хабар бермоқчимиз. Кўриб эшитганларимизни, ҳа, ўз кўзимиз билан кўриб, ўз қўлларимиз билан пайпаслаб кўрганларимизни сизларга маълум қилмоқчимиз. Одам Атодан бошлаб, еттинчи авлодда яшаган Ханўх бу одамлар ҳақида шундай башорат қилган: “Раббимиз минг–минглаб муқаддас малаклари билан келади.
2 Бутрус
1 2 3
Выбор основного перевода