Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Бутрус
1 2 3
Параллельные места
Сенинг каломинг қадамларим учун чироқдир, Йўлимга нур сочадиган ёруғликдир. Арвоҳ чақирувчиларга боришни маслаҳат берганларга рўшнолик бўлмайди. Сизлар уларга эмас, Худонинг йўл–йўриқлари ва таълимотига маслаҳат солинг. Солиҳнинг йўли тонгга ўхшайди, кун чиққунча тонг ёришаверади. Пайғамбарлар изланиб, бу нажотни чуқур ўрганганлар. Сизларга бериладиган Худонинг инояти ҳақида каромат қилганлар. Уларнинг қалбларида Масиҳнинг Руҳи бор эди. Бу Руҳ уларга Масиҳнинг чекадиган азоб–уқубатлари ва азоблар кетидан келадиган улуғворлиги ҳақида олдиндан маълум қилган эди. Бу воқеалар қачон ва қай тарзда юз беришини пайғамбарлар билмоқчи бўлар эдилар. “Мен, Исо, Ўз фариштамни олдингизга юбордим, Токи у булар тўғрисида жамоатларимга шаҳодат берсин. Мен Довуд илдизидан чиққан Зотдирман, унинг зурриётиман, Ёруғ тонг юлдузиман.”
2 Бутрус
1 2 3
Выбор основного перевода