Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Бутрус
1 2 3
Параллельные места
Ахир, биз Масиҳга шерик бўлдик. Фақат бошида эга бўлган имонимизни охиригача маҳкам тутишимиз лозим. Худонинг йўлидан юрган одамни мўл–кўл ёмғирга тўйган ерга ўхшатса бўлади. Бундай ер деҳқонлар учун яхши ҳосил етиштириб, Худодан барака топади. Худодан қайтган одам эса янтоғу тикан босган ерга ўхшайди. Бундай ер фойдасиз бўлиб, лаънатга дучор бўлиш хавфи остида қолади. Охир–оқибатда эса оловга ем бўлади. Севимли биродарларим, қаттиқ гапирганимга қарамай, сизлардан кўнглим тўқ. Сизлар нажотга элтувчи тўғри йўлдан кетаётганингизга ишончим комил. Ахир, Худо адолатлидир. У сизнинг ишингизни унутмайди, Унга бўлган муҳаббатингиз туфайли азизларига қилган ва қилаётган хизматларингизни ёдида тутади.
2 Бутрус
1 2 3
Выбор основного перевода