Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Ҳар бир одамни ёритадиган ҳақиқий Нур дунёга келаётган эди. Улар тана хоҳишидан эмас, Эр хоҳишидан ҳам эмас, Табиий йўл билан эмас, Балки Худодан туғилган фарзандлардир. Мен буни кўрдим ва сизларга: “Бу Худонинг Ўғлидир”, деб айтяпман. Тун ўтиб кетиб, кундуз яқинлашиб қолди. Шунинг учун қоронғилик ишларидан воз кечайлик, нурга лойиқ ишларни қилишга боп бўлган қурол–аслаҳаларни тақиб олайлик. Бир вақтлар сизлар зулматга тўла эдингиз, энди эса Раббимиз Исога тегишли бўлганингиз учун нурга тўлдингиз. Шундай экан, нурга тўла инсонлар каби яшанглар. Сизлар ёруғликда яшайсиз, ҳаммангиз кундуз кунга тегишлисиз. Ахир, биз зулматга, тунга тегишли эмасмиз.
Выбор основного перевода