Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Шундан кейин одамлар бир–бирига: «Эгамизни таниб–билинг», демайдиган бўлишади. Чунки уларнинг ҳаммаси — каттасидан тортиб, кичигигача Мени биладиган бўлади. Мен уларнинг айбларини кечираман, гуноҳларини ҳеч қачон эсга олмайман.” Эгамизнинг каломи шудир. Бу Ҳомий — Ҳақиқат Руҳидир. Бу дунёга тегишли бўлганлар Уни қабул қила олмайдилар, чунки Уни кўрмайдилар ҳам, билмайдилар ҳам. Сизлар эса Уни биласизлар, чунки У сизлар билан яшамоқда, У ичингизда бўлади. Отам Менинг номимдан юборадиган Ҳомий, яъни Муқаддас Руҳ сизларга ҳаммасини ўргатади. Мен сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга солади. Сизлар эса ҳаммангиз ҳақиқатни биласизлар, чунки сизлар Исо Масиҳдан Муқаддас Руҳни қабул қилгансизлар.
Выбор основного перевода