Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Ўлим ва Ҳалокат ҳеч тўймаганидай, инсоннинг кўзи ҳам асло тўймайди. Раббимиз Исо Масиҳга бурканинглар ва башарий табиатингизнинг эҳтиросларини қондиришни ҳатто хаёлингизга ҳам келтирманглар. Биз ҳам бир вақтлар худбин истакларимизни қондириб яшар эдик. Тана эҳтиросларига ва бемаъни ўй–хаёлларга берилиб яшайдиган, барча одамзод каби, табиатан Худонинг қаҳр–ғазабига лойиқ бўлган итоатсиз инсонлар эдик. Бу иноят орқали Худо бизга шуни ўргатадики, биз худосиз ҳаётдан ва дунёвий орзу–эҳтирослардан воз кечишимиз керак. Ахир, бизнинг ажойиб умидимиз бор: биз нажоткоримиз Исо Масиҳнинг келишига ва буюк Худонинг улуғворлигини кўришга умид боғлаганмиз. Масиҳнинг келишини кутар эканмиз, бу ўткинчи ҳаётимизда нафсни тийишимиз, тўғри ва тақводор ҳаёт кечиришимиз лозим.
Выбор основного перевода