Сизлар айтганларимнинг ҳаммасини биласизлар, ўзларингиз Масиҳ ҳақида ўрганган ҳақиқатда собит турибсизлар. Шунга қарамай, буларни сизларга доимо эслатиб туришни хоҳлайман.
Шунда биз ҳақиқат аҳли эканимизга ишонч ҳосил қиламиз. Ҳаттоки виждонимиз қийналганда ҳам “Худо ҳамма нарсани билади, У виждонимиздан ҳам улуғ” деган ҳақиқат билан Худонинг ҳузурида ўзимизни тинчлантира оламиз.