Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Бу бевафо ва гуноҳкор насл орасида Мендан ва Менинг сўзларимдан уялманглар! Акс ҳолда, Инсон Ўғли муқаддас фаришталар билан бирга Отасининг улуғворлигига бурканиб келганда, У ҳам сизлардан уялади. токи ҳамма осмондаги Отани ҳурмат қилгандай, Ўғлини ҳам ҳурмат қилсинлар. Ким Ўғилни ҳурмат қилмаса, Уни юборган Отани ҳам ҳурмат қилмаган бўлади. Шунда улар Исодан: — Отангиз қаерда? — деб сўрадилар. У бунга жавобан деди: — Сизлар Мени ҳам, Отамни ҳам танимайсизлар. Агар Мени таниганингизда эди, Отамни ҳам таниган бўлар эдингизлар. Исони Худонинг Ўғли деб тан олган ҳар бир одам Худо билан бирга яшайди ва Худо у билан бирга яшайди. Исонинг Масиҳ эканлигига ишонган ҳар бир киши Худонинг фарзандидир. Ким Отани яхши кўрса, Унинг фарзандларини ҳам яхши кўради.
Выбор основного перевода