Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Мен осмондаги Отага мурожаат қиламан ва У сизлар билан то абад қоладиган бошқа Ҳомийни юборади. Бизни ким маҳкум қилар экан?! Ахир, ўлиб, тирилган, Худонинг ўнг томонида ўтирган Исо Масиҳнинг Ўзи биз учун шафоат қилмоқда–ку! Зеро, ҳаммамизга маълумки, Худо ягонадир, Худо билан инсонлар орасидаги Воситачи ҳам ягонадир. Бу Воситачи Исо Масиҳдир. У Ўзи инсон эди Шунинг учун У Ўзи орқали Худога яқинлашувчиларга абадий нажот бера олади. Ахир, Исо барҳаёт бўлиб, улар учун Худога илтижо қилади. Ана шу мақсадда Масиҳ бизлар учун Худонинг ҳузурида ҳозир бўлди. У ҳақиқий Чодирнинг соясигина бўлган бу дунёдаги Чодирнинг Энг муқаддас хонасига эмас, балки инсон қўли билан қурилмаган самовий Чодирга кирди.
Выбор основного перевода