Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Мени, Таврот ёки пайғамбарларнинг битикларини бекор қилгани келган, деб ўйламанглар. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо келтиргани келдим. Сизларга янги амр беряпман: бир–бирингизни севинглар. Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизни шундай севинглар. Сизлар бошидан эшитган каломни қалбингизда сақланглар. Агар бошидан эшитган каломни қалбингизда сақласангиз, сизлар ҳам Ўғил, ҳам Ота билан бирга яшайсизлар. Ҳа, азизларим, ҳозир биз Худонинг фарзандларимиз. Аммо келажакда ким бўлишимиз бизга ҳануз очилмаган. Фақат шуни биламизки, ўша пайт келганда, биз Худо сингари бўламиз, чунки Худонинг Ўзини кўрамиз. Сизлар бошидан эшитган калом шу: бир–биримизни яхши кўрайлик! Сиздан бир илтимосим бор, бир–биримизни яхши кўрайлик. Сизга янги амрни ёзаётганим йўқ, бу амр бизга бошидан берилган. Севги — биз Худонинг амрларига амал қилишимиздан иборат. Сизлар бу амрни бошидан эшитгансизлар ва унга амал қилиб яшашингиз керак.
Выбор основного перевода