Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Закариё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Кейин Эзра халққа деди: “Энди уйларингизга қайтиб боринглар, ёғли таомлар еб, ширин шароб ичинглар. Ҳеч нарса тайёрламаганларга таомларингиздан беринглар. Бугунги кун Раббимизга бағишланган муқаддас кундир. Бугун қайғурманглар, ахир, Эгамиз туфайли топган севинчингиз нажот қўрғонингиздир.” Ўша ердан катта йўл ўтади, Муқаддас Йўл деб аталган йўл бўлади. Нопоклар у йўлга қадам босмайди, Бу йўл мана шу йўлдан юрадиганларга қарашлидир. Бу йўлдан юрадиганлар, Ҳатто идроксизлар ҳам адашмайди. Эгамиз Раббий шундай демоқда: юраги ва танаси суннат қилинмаган биронта мусофир Маъбадимга кирмайди. Бу Исроил халқи орасида яшаган ҳамма мусофирларга тааллуқлидир.»” Эгамиз шундай дейди: “Эй халқим, шунда сизлар Эгангиз Худо Мен эканлигимни биласизлар. Мен муқаддас тоғим Сионда қурганман маскан. Табаррук бир шаҳар бўлади Қуддус, Босқинчилар энди асло унга қилмас тажовуз. Босқинчилардан асрай деб Мен Ўзим уйимни қўриқлайман. Халқимнинг юртини ҳеч ким босиб ололмас, Ҳа, Мен ҳаммасини кўриб турибман. Лекин ҳеч қандай ҳаром нарса, жирканч ишлар қиладиган ёки ёлғон гапирадиган биронта киши унга кирмайди. Фақат Қўзининг ҳаёт китобида ёзилганлар кирадилар. Ҳамма “кўппаклар” — жодугарлар, ахлоқи бузуқлар, қотиллар, бутпарастлар, ёлғонга ружу қўйиб, ҳийла ишлатганлар эса ташқарида қоладилар.
Закариё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Выбор основного перевода