Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Закариё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Шундай кунлар келадики, Эгамизнинг уйи турган тоғ Тоғларнинг энг юксаги бўлиб, қарор топади. Бу тоғ ҳаммасидан ҳам баланд бўлади, Ҳамма халқлар у ерга дарёдай оқиб келади. Ҳар бир жарлик юксалади, Ҳар бир тоғу тепалик пасаяди. Ўнқир–чўнқир жойлар текис бўлади, Ўйдим–чуқур ер текислик бўлади. Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келяптики, Қуддус Менинг шарафим учун қайта тикланади. Бутун шаҳар Ханонил минорасидан тортиб, то Бурчак дарвозасигача қайта қурилади. Эгамиз шундай демоқда: “Ўша куни Мен Довуд шоҳлигини қайта тиклайман. Ҳозир у қийшайиб кетган кулбадай бўлса–да, Деворларидаги ёриқ жойларини тузатаман, Бузилган жойларини кўтараман. Уни қайта қуриб, илгариги ҳолатга қайтараман. Шунда Исроил халқи эгалик қилади Эдомликларнинг омон қолганларига, Қўлим остидаги ҳамма халқларга.” Эгамиз айтганларини бажо қилади. шундай деди: — Югур, бориб ўша йигитга айт: “Эгамиз айтмоқда: — Одамлар ва мол–қўйлар кўплигидан Қуддус шаҳрига сиғмай қолади. Уларнинг кўплари шаҳар ташқарисида яшайди, аммо Мен Ўзим уларнинг атрофида олов девордай бўламан. Ўзим шаҳар ичидаги улуғворлик бўламан.”
Закариё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Выбор основного перевода