Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Закариё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Кейин тоза олтиндан лавҳа ясат. Лавҳанинг юзасига муҳр ўйгандай қилиб, «Эгамизга бағишланган», деб ўйиб ёздир. Лавҳани кўк боғич билан салланинг олд томонига маҳкамлат. Исроил халқининг эҳсонлари Менга қабул бўлиши учун Ҳорун доимо ўз руҳонийлик вазифасини бажарганда, лавҳани пешанасида олиб юрсин. Исроил халқи назр қилганда, Ҳоруннинг назрларга оид гуноҳни ювиш вазифасининг рамзи шу лавҳа бўлади. Хуром ўнта араванинг устига қўйиш учун бронзадан ўнта тоғора ясади. Ҳар бир тоғорага 80 кўза сув сиғар эди. Ҳар бир тоғора кўндалангига 4 тирсак чиқарди. Ҳар бир аравага биттадан тоғора эди. Эгамиз демоқда: “Туринг, эй Қуддус аҳолиси! Янчиб ташланг уларни! Темирдан қиламан шохларингизни, Бронзадан ясайман туёқларингизни, Эзиб мажақлайсиз кўплаб халқларни.” Олган ўлжангизни Эгамизга бағишлайсиз, Бутун олам Раббийсига ёв бойлигини назр қиласиз. Сарвари Олам Ўз халқини ҳимоя қилади, Улар душманларини қириб, Ёв палахмонларини оёқ ости қилиб ташлайдилар. Қурбонлик сўйгандай ёв қонини тўкадилар, Қурбонгоҳ шохлари қонга белангандай, Улар душманларининг қонига беланадилар. Шаробу май билан ғалабани нишонлайдилар, Хурсандлигидан маст одамдай ҳайқирадилар.
Закариё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Выбор основного перевода