Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Закариё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Гиладнинг Тишба шаҳридан бўлган Илёс Ахабга деди: — Мен хизмат қилаётган Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шоҳид! Мен айтмагунимча, шу йилларда на шудринг тушади, на ёмғир ёғади. Мен уни харобазор қиламан, Энди токларим буталмайди, Ери ҳеч юмшатилмайди. Тиканлар, чангалзор билан қоплансин, Булутларга ҳам амр бераман, Узумзоримга ёмғир ёғдирмасин. Сенга хизмат қилмаган элату шоҳлик йўқ бўлади, Ҳа, у халқлар батамом нобуд бўлади. Экинзорларингизга сув керак бўлганда, Мен ёмғир ёғдирмадим. Бир шаҳарга ёмғир ёғдириб, Бошқасига ёғдирмас эдим. Бир далани ёмғир сувига тўйдирардим, Бошқасига ёмғир ёғдирмай, қуритар эдим. Эгамиз эса бутун ер юзининг Шоҳи бўлади. Ўша куни барча халқлар Эгамизни танҳо Эга деб тан олади ва фақат Унга сажда қилишади. Қуддусга қарши уруш очганлардан тирик қолганлари эса ҳар йили Шоҳ — Сарвари Оламга сажда қилишга ва Чайла байрамини нишонлашга келишади. Бу икки шоҳид ваъз қиладиган кунларда ёмғир ёғмаслиги учун Худо уларга осмонни беркитиш қудратини берган. Уларга яна сувни қонга айлантириш ва ер юзини истаган вақтларида турли балою офатларга йўлиқтириш қудрати берилди.
Закариё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Выбор основного перевода