Мулк қилиб оладиган юртингизга Эгамиз ўлат юбориб, сизларни йўқ қилади.
У сизларни иситма ва яллиғланиш билан кечадиган тузалмас касалликка дучор қилади. Жазирама иссиқ ва қурғоқчилик юбориб, ҳосилингизни қовжиратади, моғорлатади. Ўлгунингизча бу кулфатлар орқангиздан қувади.
— Улар ташқарига чиққанларида Менга қарши чиққанларнинг жасадларини кўрадилар. Ўша жасадларни ейдиган қуртлар ўлмайди, уларни ёндирадиган олов ҳеч қачон ўчмайди. Ҳаммаси барча инсон зотига жирканч бўлади.”