Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Оғир кунда Менга илтижо қилгин, Сенга нажот бераман, Сен эса Менга мақтов айтасан.” Оссуриянинг муҳташам ўрмонлари Ва унумдор далалари Оғир хасталикка йўлиққан инсондай, Тамомила хароб бўлади. Ўрмондаги дарахтлар шунчалик оз қоларки, Ҳаттоки ёш бола ҳам уларни санай олади. Ўша куни Исроилнинг қолган–қутгани, Ёқуб наслининг қутулганлари Бошқа суянмайди ўз зулмкорларига, Улар садоқат билан таянади Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгамга. Фарзандлари олдингидай фаровон ҳаёт кечиради, Жамоаси олдимда мустаҳкам туради. Уларга жабр қилганларни Мен жазолайман. Шунда улар фармонларимни бажарадиган, қонун–қоидаларимга риоя қиладиган бўладилар. Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан. У байрамларда Баалга атаб тутатқилар тутатгани учун, Узугу тақинчоқлар билан безаниб, Ўйнашларининг кетидан юргани учун, Мени эса тамом эсидан чиқариб юборгани учун, Мен уни жазолайман!” Эгамизнинг каломи шудир. Мен Яҳудо халқини кучга тўлдираман, Юсуфнинг авлодини қутқараман. Уларга раҳм–шафқат кўрсатаман, Ахир, Мен уларнинг Эгаси Худоман. Уларнинг илтижоларига жавоб бериб, Ўз юртига қайтариб олиб келаман. Ўшанда улар ҳеч қачон рад қилинмагандай бўлади. Аммо У келганда ким бардош бера олади?! Пайдо бўлганда кимнинг жони сақланиб қолади?! Ҳа, У ўядиган ишқор, тозалайдиган олов кабидир. У ўтириб, Леви авлодини тозалайди, кумуш ва олтинни оловда софлагандай уларни софлайди. Шунда улар Эгамизга манзур келадиган назрлар тақдим қилишади. Кимнинг иши ёниб кетса, у мукофотдан маҳрум бўлади. Ҳолбуки, у Исо Масиҳга тегишли бўлгани учун нажот топади, лекин у оловдан қутулиб чиққан одамга ўхшайди. Шунинг учун хурсанд бўлинглар! Сизлар турли синовлар туфайли вақтинча қийналяпсизлар, шундай бўлса ҳам қувонинглар.
Выбор основного перевода