Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Мен сизларга берган амрларимга риоя қилинглар. Бошқа худоларга илтижо қилманглар. Уларнинг номларини ҳатто тилга ҳам олманглар. Аммо Қуддус пайғамбарлари орасида Бундан ҳам баттарроғини кўрдим: Улар зино қилиб, ёлғон ичида яшашади, Ёвузларнинг ишини қўллаб туришади, Шунинг учун ҳеч ким ёмон йўлидан қайтмаяпти. Назаримда уларнинг ҳаммаси Садўм одамларидай бўлиб қолган, Қуддус аҳолиси Ғамўра аҳолисига ўхшаб қолган.” Сарвари Олам пайғамбарлар ҳақида шундай демоқда: “Мен уларга аччиқ ўтдан едираман, Заҳарли сувдан ичираман, Зеро, Қуддус пайғамбарлари дастидан Юртимда бетавфиқлар кўпайиб кетди.” Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен барча бутларни йўқ қиламан, Нуф маъбудаларига чек қўяман. Миср юртида биронта ҳукмдор қолмайди, Мисрликларни қўрқув қамраб олади. Устингизга тоза сувдан сепиб, сизларни поклайман. Барча нопокликлару бутларингиздан тозалайман. Мен сизларни барча нопокликлардан халос қиламан. Ғалла ҳосилини мўл етиштириб, очарчиликка чек қўяман. Юртингизда сеҳр–жодуга барҳам бераман, Орангизда биронта фолбинни қолдирмайман. Тасвиру бутсимон тошларингизни йўқ қиламан, Бошқа сажда қилмайсиз қўлингиз ижодига. Хонаки санамлар беҳуда гапларни гапирадилар, Фолбинлар ёлғон фоллар очадилар. Туш таъбир қилувчилар ёлғон таъбир қиладилар, Беҳуда тасалли берадилар. Шунинг учун бу халқ қўйдай сарсон бўлиб юрибди, Чўпони йўқлиги учун азоб чекяпти.
Выбор основного перевода