Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Ювиб ташла барча айбларимни, Поклагин гуноҳларимдан. Покла мени иссоп ўти ила, тоза бўлайин, Ювгин мени, қордан ҳам оқ бўлайин. Шод бўлиб, нажот чашмасидан сув оласиз. Эгам айтар: “Эй ташна бўлганлар! Ҳаммангиз сувга келинглар! Эй пулсизлар, келинг, сотиб олиб, енглар! Келинг, шаробу сут сотиб олинг пулсиз, текинга! Менинг халқим икки гуноҳ қилди: Улар Мени — ҳаётбахш сув булоғини тарк этдилар. Ўзлари учун сардобалар қазидилар, Сувни ушлаб туролмайдиган ёриқ сардобалар қурдилар. Устингизга тоза сувдан сепиб, сизларни поклайман. Барча нопокликлару бутларингиздан тозалайман. Масиҳнинг қони билан бундан–да буюкроқ натижага эришса бўлади! Зеро, Масиҳ мангу Руҳнинг қудрати орқали Ўзини бенуқсон қурбонлик сифатида Худога бағишлади. Унинг тўкилган қони виждонимизни ўлимга етакловчи ишлардан поклайди, шунда биз барҳаёт Худога хизмат қила оламиз.
Выбор основного перевода