Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Агар орангизда бирор пайғамбар ёки туш таъбирловчи пайдо бўлиб: “Аломат ёки мўъжиза кўрсатаман”, деб айтса, унинг айтганлари бажо бўлса, кейин у: “Юр, сен билмаган бошқа худоларга эргашайлик, уларга хизмат қилайлик”, деса, ўша пайғамбар ёки туш таъбирловчининг сўзларига қулоқ солманглар. Эгангиз Худо: “Қани билай–чи, улар бутун қалби билан, жону дили билан Мени севадими ёки йўқми”, деб сизларни синаётган бўлади. Сизлар фақатгина Эгангиз Худога эргашинглар. Ундан қўрқинглар, Унинг амрларига итоат этинглар. Эгангизга қулоқ солинглар, Унга хизмат қилинглар, Унга содиқ бўлинглар. Эгангиз Худо сизни Миср юртидан олиб чиққан, Мисрдаги қулликдан озод қилган. Ўша пайғамбар ёки туш таъбирловчи эса сизни Худойингиздан юз ўгиртиришга ҳаракат қилди. Эгангиз Худо амр қилган йўлдан сизни оздирмоқчи бўлди. Шунинг учун уни ўлдиринглар. Орангиздан ёмонликни йўқ қилинглар. Ҳатто ака–укангиз ёки ўғлингиз, қизингиз, севикли хотинингиз ё жонажон дўстингиз сизни яширинча ўзингиз билмаган, ота–боболарингиз ҳам билмаган бегона худоларга сажда қилишга ундаши мумкин. Атрофингизда яшаётган узоқ–яқиндаги, ернинг бу четидан нариги четигача ўрнашган халқларнинг худоларига сиғинишга ундаши мумкин. Аммо сизлар рози бўлманглар. Бундай одамга қулоқ солманглар, унга раҳм–шафқат қилманглар, унинг ёнини олманглар. Уни ўлдиринглар. Биринчи бўлиб сен, кейин бутун халқ унга тош отинглар. Уни тошбўрон қилиб ўлдиринглар. Чунки у сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгангиз Худодан юз ўгиришга ундади. Бу воқеани Исроил халқи эшитиб қўрқади, бундан кейин орангизда бундай қабиҳлик қилинмайди. Аммо бирор пайғамбар Мен буюрмаган сўзни Менинг номимдан гапиришга журъат қилса ёки бошқа худолар номидан гапирса, у пайғамбар ўлиши керак.” Борди–ю, бирон одам, пайғамбар ёки руҳоний: «Эгамизнинг сўзи бизга юк бўлди», деб айтадиган бўлса, Мен ундай одамни бутун хонадони билан жазолайман. Кимки отасини ёки онасини Мендан ортиқ севса, Менга лойиқ эмас. Кимки ўғлини ёки қизини Мендан ортиқ севса, Менга лойиқ эмас.
Выбор основного перевода