Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Яна сизларга қарши қўл кўтараман. Ишқор билан тозалагандай, Жамики қоришмани йўқ қилиб, Тошқолларни ажратаман. Чўпон каби, У Ўз сурувини боқади, Қўзиларни қўлларида кўтаради. Уларни кўтариб, бағрига босади, Қўзилари билан бирга она қўйни Эҳтиётлаб ҳайдаб боради. Ҳа, дардларимизни у ўзига олди, Оғриқларимизни у ўз зиммасига олди. Биз эса ўйладик: “Уни Худо урган, Аламдийда, жабрланган у!” У эса бизнинг гуноҳларимизни деб ярадор бўлди, Бизнинг айбларимиз туфайли эзилди. Бизга тинчлик келтирадиган жазо унга тушди, Унинг яралари бизга шифо берди. Эгамиз Ўз қулини эзишни, азоблашни маъқул кўрди. Шундай бўлса ҳам, Эгамизнинг қули ўз наслини кўради, Узоқ умр кечиради, Чунки у ўзини гуноҳ учун назр қилди. У орқали Эгамизнинг хоҳиши бажо бўлади. Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани етиштираман. Бу Шоҳ донолик билан ҳукмронлик қилади. Адолат ва тўғрилик билан иш тутади. Унинг ҳукмронлиги даврида Яҳудо халқи бехатар яшайди, Исроил халқи осойишта ҳаёт кечиради. Ўша Шоҳни «Эгамиз — нажоткоримиз» деб аташади.” Филист халқи шундай деб ёлворади: “Шўримиз қурсин! Эй Эгамизнинг қиличи! Қачон тиниб–тинчийсан сен?! Бўлди етар, тинчлана қол! Қинингга кир, дамингни ол!” Аммо Эгамиз демоқда: “Эй Эфратдаги Байтлаҳм, Сен Яҳудонинг митти шаҳри бўлсанг ҳам, Исроилни Мен учун бошқарадиган зот сендан чиқади. Унинг насаби қадимларга бориб тақалади.” Эгамизнинг қудрати ила ўша ҳукмдор сурувини боқади, Ўз Эгаси Худонинг улуғворлиги ила уларни бошқаради. Исроил халқи хатарсиз яшайди, Ахир, ҳукмдорининг довруғи бутун дунёга ёйилади. Исо шогирдларига деди: — Бугун кечаси ҳаммаларингиз Мени ташлаб, қочиб кетасизлар. Чунки ёзилган: “Мен чўпонни ўлдираман, Шунда сурувдаги қўйлар ҳар ёққа тарқалиб кетади.” Исо шогирдларига деди: — Ҳаммаларингиз Мени ташлаб, қочиб кетасизлар. Чунки ёзилган: “Мен чўпонни ўлдираман, Шунда қўйлар ҳар ёққа тарқалиб кетади.”
Выбор основного перевода