Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Закариё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Ота–боболарининг Худоси — Эгамиз Ўз халқи ва масканига раҳм қилиб, уларнинг олдига қайта–қайта пайғамбарларини жўнатди. Лекин улар Худонинг элчиларини ҳақорат қилиб, Худонинг сўзларидан нафратландилар, пайғамбарларни масхара қилдилар. Охири Эгамиз Ўз халқидан шу қадар ғазабландики, улар нажотсиз қолдилар. Токи улар ота–боболарига ўхшаб, Ўжар, исёнкор насл бўлмасин. Юрагида Худога садоқати бўлмаган, Руҳан беқарор насл бўлмасин. Мен сизларга қўриқчилар қўйдим, «Қўриқчилар бурғусининг жанговар садосига қулоқ солинглар», Деб сизларга тайинладим. Сизлар эса: «Уларга қулоқ солмаймиз!» деб айтдингизлар. Мен ота–боболарингизни Мисрдан олиб чиққанимдан бери уларни огоҳлантириб келдим. Уларга: «Менинг гапларимга қулоқ солинглар», деб қайта–қайта айтдим. Аммо улар итоат қилмадилар, Менга қулоқ солмадилар. Аксини қилиб, ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат этдилар. Шунинг учун аҳдда ёзилган ҳамма лаънатларни уларнинг бошига солдим. Мен уларга буюрган аҳдимнинг шартларини бажармаганлари учун шундай қилдим.” Самария аҳолиси ўз Худосига қарши бош кўтарди, Энди улар гуноҳининг жазосини тортади. Улар қиличдан ҳалок бўлади, Гўдакларини душманлар ерга уриб ўлдиради, Ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёради. Аммо халқим қулоқ солишдан бош тортди. Ўжарлик қилиб, эшитмаслик учун қулоқларини беркитди.
Закариё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Выбор основного перевода