Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Закариё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Тарқалиб кетган Исроил халқини йиғадиган Эгамиз Раббий айтмоқда: “Уйимда йиғилганлар ёнига Мен яна бошқаларни йиғиб келаман.” Эгамиз шундай демоқда: “Эй қулим Ёқуб, қўрқма! Эй Исроил халқи, саросимага тушма! Мен сени олис юртдан озод қилиб олиб келаман, Наслингни сургун бўлган мамлакатдан қутқараман. Эй Ёқуб насли, сен юртингга қайтасан, Осойишта ва бехатар яшайсан. Энди ҳеч ким сени қўрқитмайди.” Шаҳар кенгаяди, чегараси ғарбдаги Горив тепалигигача бориб, Гўах томон бурилади. Мен яна тепага қараб, қўлида таноби бор бир кишини кўрдим. Ундан: — Қаерга кетяпсиз? — деб сўрадим. У менга: — Қуддусни ўлчашга, эни ва узунлиги қанча чиқаркан, шуни билиб келишга кетяпман, — деб жавоб берди. Эгамиз шундай демоқда: “Қўшиқ куйлаб, хурсанд бўлгин, эй Қуддус халқи! Мен келиб сизларнинг орангизда яшайман. “Зарубабел ўз қўллари билан уйимнинг пойдеворини ётқизди. Қурилишни ҳам ўзи тугатади. Ана шунда Мен, Сарвари Олам, сени юборганимни халқ англаб олади. Қурилишнинг бошланиши арзимасдай кўринса ҳам, кўнглингиз чўкмасин! Зеро, Менинг кўзларим, яъни Эгангизнинг еттита кўзи Зарубабелнинг қўлидаги ёзув ўйилган тошга хурсандчилик билан қарайди.” Шунда Фаришта менга деди: — Сен кўрган еттита мойчироқ бутун ер юзига қараб турувчи Эгамизнинг еттита кўзидир. Эгамизнинг каломи шудир: “Мен Қуддусга қайтаман, Сион Менинг масканим бўлади. Шунда Қуддус садоқатли шаҳар деб аталади. Менинг тоғим — Сарвари Оламнинг тоғи муқаддас тоғ деб аталади.”
Закариё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Выбор основного перевода