Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Закариё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Ўша даврда Хаггей ва Иддо ўғли Закариё пайғамбарлар Яҳудо юртидаги ва Қуддусдаги яҳудийларга Исроил халқининг Худоси номидан башорат қила бошладилар. Шундай қилиб, яҳудий оқсоқоллари Худонинг уйини қуравердилар, иш бир маромда илгарилаб борарди. Хаггей ва Иддо ўғли Закариё пайғамбарлар эса башоратлари билан уларни руҳлантириб турдилар. Яҳудий оқсоқоллари Исроил халқининг Худоси амрига ҳамда Форс шоҳлари Куруш, Доро ва Артахшаснинг фармонларига кўра, қурилишни тамомладилар. Иддо, Гинатон, Абиё, Иддо уруғидан — Закариё. Гинатон уруғидан — Машуллом. Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили олтинчи ойининг биринчи куни эди. Эгамиз Хаггей пайғамбар орқали Яҳудо ҳокими Шалтиёл ўғли Зарубабелга ва олий руҳоний Ёҳузадах ўғли Ёшуага қуйидаги сўзларини аён қилди: Ўша йилнинг еттинчи ойи, йигирма биринчи кунида Эгамиз яна хабар юбориб, қуйидаги сўзларни Хаггей пайғамбарга аён қилди: Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили, тўққизинчи ойнинг йигирма тўртинчи кунида Хаггей пайғамбар орқали Эгамизнинг қуйидаги сўзлари аён бўлди.
Закариё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Выбор основного перевода