Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Закариё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Мен дарё бўйида бир қўчқор турганини кўрдим. Унинг иккита узун–узун шохлари бор экан. Иккинчи бўлиб чиққан шох биринчисига қараганда узунроқ экан. Қўчқор ўзини ғарб, шимол ва жанубга уриб, йўлида дуч келган ҳамма нарсани сузар эди. Ҳеч қандай ҳайвон унга бас кела олмас, унинг қурбонларини қутқара олмас эди. Қўчқор хоҳлаган ишини қилар, кучи тобора ошиб борар эди. Буни томоша қилиб турганимда, ғарб томондан бир така кўринди. Елдай учиб келаётган бу таканинг туёқлари гўё ерга тегмаётгандай туюлар эди. Унинг икки кўзи орасида улкан бир шох бор эди. У қутурганича қўчқор томон югурди–да, қаҳр–ғазаб билан унга ташланиб, сузди. Таканинг зарбаси зўрлигидан, қўчқорнинг иккала шохи синиб тушди. Қўчқор такага бас кела олмади. Така уни ерга йиқитиб топтади, ҳеч ким қўчқорни ундан қутқара олмас эди. Така ниҳоятда кучайиб кетди, аммо куч–қудрат чўққисида унинг улкан шохи синиб тушди. Синиб тушган шохнинг ўрнига дунёнинг тўрт томонига қайрилган тўртта катта шох ўсиб чиқди. Уларнинг биридан яна битта шохча чиқди. Унинг куч–қудрати ошиб, жануб, шарқ ва гўзал Исроил ўлкаси томон ёйилди. Қудрати осмону фалакка етган бу шох самовий лашкарларга ҳужум қилди. Самовий лашкарлар бўлмиш юлдузларнинг айримларини ерга тушириб топтади.
Закариё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Выбор основного перевода