Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Закариё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Аммо Ёқуб наслига Эгам шафқат қилади, У яна Исроил халқини танлаб олади. Ёқуб наслига ўз ерида ором беради, Бирлашади мусофирлар улар билан, Қўшилади Ёқуб хонадони билан. “Юпатинг, халқимни юпатинг, — демоқда Худойингиз. — Қуддуснинг руҳини кўтариб, Унга шундай деб айтинг: «Азоб косанг тўлиб бўлди, Айбларинг учун жазо олиб бўлдинг. Ҳамма гуноҳларинг эвазига Мен, Эгангдан икки карра жазо олдинг.»” Мана, Мен, Эгангиз, Қуддусга тасалли бераман, Унинг барча вайроналарига тасалли бераман. Унинг саҳросини Адан боғига айлантираман, Унинг чўлини Менинг боғимдай қиламан. У ерда шодлик, севинч бўлади, Шукроналик ва қўшиқ садолари янграйди. Яҳудо муқаддас юртдаги Эгамизнинг мулки бўлади, Эгамиз Қуддусни “Ўз шаҳрим” деб айтади. Эгамиз шайтонга шундай деди: — Эй шайтон! Гапларингнинг ҳаммаси ёлғон! Мен Қуддусни танлаган Эгангман. Мен сенга айтаман, гапларинг ёлғон! Ахир, бу киши алангадан қутқарилган бир ўтин парчасидай эмасми?!
Закариё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Выбор основного перевода