Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Учинчи куни эрталаб момақалдироқ бўлиб, чақмоқ чақди. Тоғнинг устини қалин булут қоплади. Бурғу овози жуда қаттиқ чалинди. Қароргоҳдаги жамики халқни титроқ босди. Бутун халқ чақмоқни ва тоғнинг тутунини кўрди, момақалдироқ товушини ва бурғунинг баланд овозини эшитди. Халқ қўрққанидан титраб, узоқроққа бориб турди. Аммо халқ узоқ масофада тураверди. Мусо Худо турган қалин булутга яқин борди. Ундай ҳолда қонун нима учун берилган? Қонун гуноҳкорлигимизни кўрсатиш учун берилган. Иброҳимнинг ваъда қилинган Зурриёти келмагунча, бу қонун жорий бўлиши керак эди. Қонун фаришталар томонидан, бир воситачи орқали халққа берилди.
Выбор основного перевода