Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бугун мен сизларга Эгамизнинг фармонлари ва амрларини айтяпман, шуларга риоя қилинглар. Шунда ўзларингиз ҳам, наслингиз ҳам фаровон ҳаёт кечирасизлар. Эгангиз Худо абадий қилиб бераётган ўша юртда узоқ яшайсизлар. Эй Исроил халқи! Эгангиз Худо сизлардан битта нарсани талаб қилади: Эгангиз Худодан қўрқинг, Унинг йўлидан юринг, Эгангиз Худони севинг, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Унга хизмат қилинг. балки уларга яна шундай амр берган эдим: «Менга итоат қилинг! Шунда Мен сизнинг Худойингиз, сизлар эса Менинг халқим бўласизлар. Фақат Мен кўрсатган йўлдан юринглар, шунда бахтиёр бўласизлар.»
Выбор основного перевода